
Телеграм Украина учун миллий хавфсизлиги учун муаммо туғдиради, аммо ундан мамлакат манфаатига ҳам фойдаланиш мумкин. Мессенжерни Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси (ГУР) раҳбари Кирилл Буданов таҳдид сифатида тилга олди, деб хабар беради «РБК-Украина».
«Телеграм - уни ҳамма ўқийди. Бу ерда, ичкарида бу ҳалокатли таъсир кўрсатиши мумкин, лекин шу билан бирга сиз одамларга ниманидир етказишингиз мумкин. Аммо миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан мессенжер шубҳасиз муаммодир», - дея ҳарбийнинг сўзларини келтиради нашр.
Унинг тушунтиришича, платформа таълим ва малакага эга бўлмаган одамларга машҳур бўлиши учун шароит яратади ва бу жамиятда ёлғон маълумотлар тарқалишига ёрдам беради.
Будановнинг айтишича, у сўз эркинлигига қарши эмас, аммо миллий манфаатлар сабаб баъзи ҳолатларга кўз юмиб бўлмайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар