Фото: Getty Images
Франция президенти Эммануэл Макрон Украинанинг қулашига яқин қолганини маълум қилди. Бу ҳақда Европа нашрлари тарқатган маълумотларга асосланиб, “ТАСС” нашри маълум қилди.
Манбада айтилишича, 27 март куни Эммануэл Макрон Елисей саройида сиёсий тадбир ўтказган. Унда Европа парламентига бўлажак сайловлар билан бирга бир қанча сиёсий масалалар ҳам муҳокама қилинган.
Макрон йиғилишда Украина учун ҳалокат сигнали ёқилганини маълум қилган. Мамлакат тез орада ҳужум ва мудофаа қудратида тўла маҳрум бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
“Украина жуда тез қулаши мумкин. Бу кутганимиздан тез содир бўлиши ҳам мумкин”, — деган Макрон журналистларга.
Аввалроқ Франция президенти Макрон Чехия президенти Петр Павел билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида Европа давлатлари мағлубият кайфиятидан қутулишни истаса, Украинага ёрдам беришни давом эттиришлари кераклигини, ҳарбий ёрдамга чек қўймасликларини сўраган эди. Макрон анжуманда Чехиянинг Европа Иттифоқидан ташқари учинчи давлатлардан артиллерия снарядларини сотиб олиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган.
26 февраль куни Париждаги Украина бўйича конференциядан сўнг Эммануэл Макрон Украинадаги махсус ҳарбий операция зонасига Ғарб қуруқлик қўшинларини юбориш эҳтимолини тасдиқлади. У, шунингдек, Ғарб давлатлари Россиянинг ушбу можарода ғалаба қозонишига йўл қўймаслик учун керак бўлган нарсани қилишига ваъда берди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)