© Спутник / Россия ТИВ матбуот хизмати
Ғарб биринчи марта Украина можаросида ўз манфаатлари ҳақида шунчалик очиқ гапирди, АҚШнинг халқаро муносабатларга ёндашувида бунёдкорликдан асар ҳам қолмади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Аввалроқ Боррелль Европа Иттифоқи Россияга “бу урушда ғалаба қозонишига” йўл қўймаслигини, чунки АҚШ ва Европа манфаатлари зарар кўришини ва бу нафақат Украинани саховатпешалик ва қўллаб-қувватлаш масаласи, балки Европанинг ҳам ўз манфаатларига мос келишини айтди.
“Ғарб режимлари вакили биринчи марта содир бўлаётган воқеаларнинг моҳияти ҳақида очиқ гапирди. Гап ғарбликлар амалда йўқ қилган "украиналикларга муҳаббат" эмас. Қўшма Штатлар ўз гегемонлигини сақлаб қолиш, дунё ишларида сусайиб бораётган ролини сақлаб қолиш истагида. Американинг халқаро муносабатларга ёндашувида бунёдкорликдан асар ҳам қолмади”, — деб ёзади Захарова.
Унинг қўшимча қилишича, либерал демократлар фақат қандай қилиб йўқ қилишни билишади ва бу маҳоратни ҳукмронлик кафолати сифатида кўришади.
"Европа Иттифоқининг ҳозирги босқичдаги вазифаси ҳеч ким фикрини сўрамаган ўз фуқароларининг пулига сотиб олинган патронларни мажбурий равишда етказиб беришдир", — дея қўшимча қилди у. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди