09:48 / 28.03.2024
665

Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда

Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда
Фото: Валерий Шарифулин, ТАСС / kremlin.ru
Лавозим алмашинувлари Россия махсус хизматларини ҳам четлаб ўтмайди, деб ёзади Bloomberg Россия ҳокимиятига яқин манбаларига асосланиб. Манбаларнинг сўзларига кўра, айрим мансабдорлар АҚШ томонидан келган бўлажак ҳужумга тегишли тарзда муносабат билдира олмагани учун ўз курсиларидан айрилиши мумкин.

Тахминларга кўра, ФХХ директори Александр Бортников, ички ишлар вазири Владимир Колокольцев ва Росгвардия директори Виктор Золотов ишдан бўшатилиши мумкин. Кремл томонидан эълон қилинган видеода улар президент томонидан теракт оқибатлари бўйича ўтказилган видеоселектор мажлисида иштирок этганини кўриш мумкин. Бироқ видеода уларнинг чиқишлари йўқ.

В.Путин раислигида ўтган видеоселектор йиғилишидан скриншот.
Bloomberg манбаларининг сўзларига кўра, Кремлдагилар федерал бюджетдан триллионлаб молиялаштирилаётгани, фуқаролар ортидан кузатув учун мисли кўрилмаган ваколатлар тақдим этилганига қарамасдан сўнгги йигирма йил ичида Россияда содир этилган энг қонли терактнинг олди олинмаганидан шокка тушишган.

«Crocus City Hall» биносининг ўзида «Павшино» полиция бўлинмаси жойлашган бўлиб, террорчилар ҳужуми чоғида полиция ходимлари одамларга ёрдам бериш учун келишмаган. Гап кичик полиция таянч пункти ҳақида кетмаяпти, бу ерда паспорт столи, қурол-яроғ хонасига эга, зарур аслаҳалар билан таъминланган ва бутун Павшино ҳудудини патрул қиладиган йирик бўлим бор. «Бу шармандалик, — деган манбалардан бири. — Агар бу полициячилар гуруҳи одамларга ёрдамга келганида, шак-шубҳасиз уларни қутқарган бўлишарди. Полиция ходимлари шунчаки қўрқоқлик қилишган».

Росгвардиянинг махсус бўлинмалари — СОБР ва ОМОН ёнаётган концерт залига террорчилар ҳужумидан бир соат ўтиб етиб келишган. Қуролсиз одамларга ҳужум эса бор-йўғи 18 дақиқа давом этган ва шундан сўнг террорчилар машинасига ўтириб, воқеа жойидан жўнаб кетган.

Владимир Путиннинг ўзи фуқароларга мурожаатномасида кучишлатар тузилмаларнинг иши барбод бўлганини тан олмасдан, террорчилар Украина билан боғлиқ экани, таъқибдан қочаётган жиноятчиларга чегарада «дарча» ташкил қилинганини таъкидлаган. Кейинроқ Путиннинг талқинини ФХХ директори Александр Бортников ва Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ҳам такрорлашган.

Бироқ, Кремлда ва Россия элитасида «Украинанинг қўли» борлигига ҳеч ким ишонмаяпти, дейишмоқда Bloomberg манбалари. Уларнинг сўзларига кўра, Путиннинг ўзи ҳам Киевнинг аралашганига исбот йўқлигини билади: манба мулозимлар шундай тўхтамга келган мунозараларда шахсан иштирок этган. Лекин шунга қарамасдан, Владимир Путин бу фожиадан россияликларни Украинадаги уруш атрофида янада жипслаштириш учун фойдаланишга уринмоқда, деган Bloomberg ҳамсуҳбатларидан бири.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда