Фото: Getty Images
Россия президенти Владимир Путин 27 март куни Россиянинг НАТО билан урушга киришиши ҳақидаги қўрқувни “сафсата” деб атади, дея Deutsche Welle хабар берди.
Путиннинг сўзларига кўра, 2022 йилда АҚШ ҳарбий харажатлари 811 миллиард долларни, Россияники эса 72 миллиард долларни ташкил қилган:
"Мазкур нисбатни била туриб ҳам биз НАТО билан курашамизми? Бу шунчаки сафсата", — деди Россия раҳбари.
У Тверь вилоятига иш сафари чоғида ҳарбийлар билан мулоқот қилар экан Россиянинг Европа давлатларига нисбатан тажовузкор нияти йўқлигини таъкидлаган.
"Украинадан кейин Европага ҳужум қилишимиз ҳақидаги миш-мишлар бўлмаган гап, бу ўз аҳолисини қўрқитиш эвазига улардан пул ундириш учунгина холос", — деб қўшимча қилган Путин.
Путиннинг сўзларига кўра, агар урушда қатнашиш учун Украинага топширилган Американинг F-16 қирувчи самолётлари учинчи давлатлар аэродромларидан учиб чиқса, бу аэродромлар Россия ҳарбийлари учун қонуний нишонга айланади. Шу билан бирга, Путин F-16 самолётлари бортида ядро қуролини олиб юриши мумкинлигини эслатиб, буни ҳам ҳисобга олишини айтган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди
Америка бемаънилик, очкўзлик ва иккиюзламачилик оловида ёнмоқда
Туркияда беш нафар ўзбекистонлик вафот этди
Трамп Нетаньяхудан Ғазо бўйича келишувни инаугурациягача тузишни талаб қилмоқда
Лавровнинг асосий фикрлари: Украина бўйича ташаббус, НАТО ваъдаси, Путин ва Трамп учрашуви
Марк Рютте: “Европа мудофаа харажатларини оширмаса, рус тилини ўрганишга мажбур бўлади”