Россиянинг қатор нашрлари ўз манбаларига таяниб, жорий йилнинг 22 мартида Москва вилоятида содир этилган теракт пайтида гумонланувчилар наркотик таъсирида бўлганини ёзмоқда.
«Тўрталаси ҳам наркотик таъсирида бўлган. Қандай наркотик ёки психотроп қабул қилганини экспертиза аниқлайди», — дейди ТАСС нашри манбаси.
У, шунингдек, гумонланувчилар наркотик моддани фақатгина теракт содир этилган кунда истеъмол қилмаганини айтган.
РИА манбаси ҳам теракт пайтида гумонланувчилар гиёҳвандлик моддаси таъсирида бўлганини истисно қилмаган.
Бунга қадар эса Baza телеграм-канали уларнинг қўрқувни йўқотадиган психотроп модда истеъмол қилганини ва бу қон таҳлилларида аниқланганини иддао қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур терактда айбланаётган 4 нафар тожикистонлик – Далержон Мирзоев, Саидикром Ражабализода, Шамсиддин Фаридуни ва Муҳаммадсобир Файзовлар жорий йилнинг 25 мартида суд қарори билан ҳибсга олинган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда