Афғонистон ҳукумати ИШИДнинг бўлими бўлмиш «Вилоят Хуросон» жангариларига қарши курашиш учун барча имкониятларни ишга солади. Бу ҳақда «Толибон» ҳаракатининг Қатардаги сиёсий идораси раҳбари Суҳайл Шахин маълум қилди.
«Биз ўз вазифамизни бажаряпмиз ва қўлимиздан келганини қиламиз. Биз улар билан курашяпмиз ва Афғонистонда бизга таҳдид солишига йўл қўймаймиз», деб ваъда берган «Толибон» вакили.
22 март куни кечқурун Москва яқинидаги «Крокус Сити Холл»да теракт содир бўлди. Концерт залига тўрт нафар қуролли киши кириб, одамларга қарата ўқ узган. Шундан сўнг улар бинога ўт қўйиб, машинада қочишга уринган, бироқ Брянск вилоятида қўлга олинганди.
Фожиадан бир кун ўтиб Афғонистонда жойлашган «Вилоят Хуросон» гуруҳи ҳужумга алоқадорлигини эълон қилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди
Америка бемаънилик, очкўзлик ва иккиюзламачилик оловида ёнмоқда
Туркияда беш нафар ўзбекистонлик вафот этди
Трамп Нетаньяхудан Ғазо бўйича келишувни инаугурациягача тузишни талаб қилмоқда
Лавровнинг асосий фикрлари: Украина бўйича ташаббус, НАТО ваъдаси, Путин ва Трамп учрашуви
Марк Рютте: “Европа мудофаа харажатларини оширмаса, рус тилини ўрганишга мажбур бўлади”