23:45 / 28.03.2024
328

Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди”

Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди”
Фото: Google Images
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг таъкидлашича, Украина қуролли кучлари етарлича миқдордаги снарядлар билан Россия қўшинларининг қишки ҳужумини ушлаб туришга муваффақ бўлган. Бироқ унинг сўзларига кўра, Украина қурол-яроғнинг кескин тақчиллиги туфайли Россиянинг навбатдаги ҳужумига қаршилик кўрсата олмайди.

Владимир Зеленский CBS News телеканалига берган интервьюсида ҳозир шарқий йўналишдаги вазият икки-уч ой олдингига қараганда анча яхши эканини айтди. Шу билан бирга, Зеленский Россия армиясининг иккинчи ҳужуми, унинг сўзларига кўра, май ойининг охирида ёки июнда содир бўлиши мумкин. Ўшанда ўқ-дорилар тақчиллиги туфайли позицияларни сақлаб қолиш қийин бўлади. Ҳозир Украина армияси ракетага қарши мудофаа тизимлари ва артиллерияга жуда муҳтож, деди у.

Владимир Зеленский Қўшма Штатларга Украинага “миллиардлаб долларлик ёрдам” кўрсатгани учун миннатдорлик билдирди, бироқ Украина Қуролли кучлари яна таъминотга муҳтожлигини таъкидлади.

Ҳа, бизни жуда кўп қўллаб-қувватлашмоқда. Бу бизга ҳақиқатан ҳам керак, айниқса ҳозир жуда зарур”, — дея қўшимча қилди Украина президенти.

АҚШ Конгресси 2023 йил октябрь ойидан бери Украинага молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда. 2024 йил январида давом этаётган муҳокамалар туфайли Украинага Америка қуролларини етказиб бериш тўхтатилган эди. Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг айтишича, АҚШдан ёрдам кўрсатилмагани сабабли Украина ҳарбийлари Авдеевка устидан назоратни йўқотган. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди”