05:00 / 29.03.2024
807

Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда

Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда
“Чегарасиз дарёлар” халқаро экологик коалицияси мутахассислари томонидан олиб борилган сунъий йўлдош тасвирлари таҳлили Қўштепа канали қурилиши бўйича ишлар қайта бошланганини тасдиқлади. Бу ҳақда “Чегарасиз дарёлар” халқаро экологик коалицияси маълум қилди.

2024 йил 23 февралдаги Sentinel-2 сунъий йўлдоши тасвири–
Қўштепа канали қурилишининг қайта тикланиши

Экологларнинг огоҳлантиришича, минтақа кенг қамровли сув танқислигига тез суръатларда яқинлашмоқда.

Европанинг Sentinel-2 сунъий йўлдоши томонидан олинган сўнгги суратлари лойиҳанинг иккинчи босқичи сўнгги бир ой ичида бошланганидан далолат беради. Узунлиги 108 км бўлган каналнинг биринчи босқичи қуриб битказилгани инобатга олинса, яқин кунларда Қўштепанинг роппа-роса ярми қурилади (каналнинг умумий лойиҳа узунлиги 285 км бўлиши керак).

“Толибон” тўсатдан ярим йўлда тўхтаб, ярим тайёр канал қурилишини якунлашдан бош тортади, деб ўйлашга асос йўқ. Шунга кўра, ҳозир биз Афғонистонни Марказий Осиё давлатлари ўртасида сув олиш квоталари бўйича келишувлар доирасига қўшиш йўлларини излашимиз керак, акс ҳолда минтақада ҳақиқий тартибсизлик хавфи мавжуд, — дейди “Чегарасиз дарёлар” экологик коалициясининг минтақавий директори Александр Колотов.

2024 йил 24 мартдаги Sentinel-2 сунъий йўлдош сурати: Қўштепа канали 30 км га кўтарилди ва кейинги ички делтага етиб келди
Иккинчи босқич доирасида толиблар каналнинг яна 177 километрини қуришни режалаштирган. Учинчи босқичда 550 минг гектар ерни суғориш учун ёрдамчи каналлар қазилади.

"Қўштепа канали қуриб битказилгандан сўнг, Афғонистон қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун Амударёнинг қарийб 20 фоиз сув оқими олинишига тўғри келади. Тожикистондаги бунёд қилинаётган Роғун ГЭС ҳам Амударё сувига таъсирни янада кучайтиради. Бу Амударё ҳавзасига ҳақиқий зарба бўлади”, — дейди “Чегара билмас дарёлар” экологик коалициясининг халқаро координатори Евгений Симонов.

Эслатиб ўтамиз, Қўштепа ирригация каналининг биринчи навбати ўтган йилнинг октябрь ойида толиблар томонидан очилган эди. Орадан бир ой ўтиб, “Чегарасиз дарёлар” коалицияси мутахассисларининг сунъий йўлдошдан олган суратлар каналнинг 75-километрида тўққиз километрга чўзилган улкан сув тошишидан далолат беради. Бу тошқин аввалгидек фазодан олинган тасвирларда кўзга ташланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда