Фото: AFP/Getty Images
Москвадаги «Крокус Сити Холл» концерт залида юз берган террорчилик ҳаракатига алоқадор яна бир гумонланувчи қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси хабар берди.
Терговчиларга кўра, у «терроризмни молиялаштириш схемасида» иштирок этган. Тергов қўмитаси суддан уни ҳибсга олишни сўрайди. Хабарда гумонланувчининг шахсига ойдинлик киритилмаган.
Ҳозирги вақтда 8 нафар гумонланувчининг шахси маълум. Улардан 4 нафари бевосита концерт залида одамларга ўқ узган: Далержон Мирзоев, Саидакрами Ражабализода, Шамсидин Фаридуни ва Мухаммадсобир Файзов.
3 нафари террорчилар фойдаланган «Рено» автомобили билан боғлиқ: Диловар Исломов автомобилнинг охирги эгаси бўлган, унинг акаси Аминжон Исломов ва отаси Исроил Исломов.
Шунингдек, Алишер Қосимов, тергов версиясига кўра, ўз квартирасини террорчиларга ижарага берган.
Шунингдек, Россия Тергов қўмитасининг маълум қилишича, «Крокус»даги теракт ижрочилари Украинадан маблағ ва криптовалюта олган.
«Қўлга олинган террорчилар билан ишлаш, улардан қўлга олинган техник воситаларни ўрганиш ва молиявий операциялар тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш натижасида уларнинг украиналик миллатчилар билан алоқаси борлигига оид далиллар олинди», дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди