Фото: Google Images
Конго Демократик Республикаси (КДР) шарқидаги қуролли можаронинг кучайиши “ҳалокатли даражага” етди ва сўнгги икки йил ичида қарийб 6 миллион киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг КДРдаги миссияси пресс-релизида айтилади.
“Шимолий Киву, Жанубий Киву ва Итури провинцияларида икки йиллик чексиз тўқнашувлар 5,7 миллион кишини ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди”, — дейилади пресс-релизда.
“Масиси ҳудудидан деярли 300 000 киши Гома шаҳри атрофидаги ҳудудга қочиб кетди. Жангларда оғир артиллериядан фойдаланишнинг кучайиши айниқса ташвишлидир. Жами 25,4 миллион киши ёки Конго аҳолисининг тўртдан бир қисми ёрдамга муҳтож”, — дейилади пресс-релизда.
Шунингдек, Конго шарқидаги вазият сўнгги пайтларда жиддий ёмонлашди. БМТнинг Конго Демократик Республикасидаги тинчликпарвар контингенти қўшинлари М23 гуруҳи исёнчиларининг ҳужумини қайтаришда ҳукумат армиясига ёрдам бериш учун катта ҳажмдаги ишларни амалга ошираётгани пресс-релизда таъкидланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди
Америка бемаънилик, очкўзлик ва иккиюзламачилик оловида ёнмоқда
Туркияда беш нафар ўзбекистонлик вафот этди
Трамп Нетаньяхудан Ғазо бўйича келишувни инаугурациягача тузишни талаб қилмоқда
Лавровнинг асосий фикрлари: Украина бўйича ташаббус, НАТО ваъдаси, Путин ва Трамп учрашуви
Марк Рютте: “Европа мудофаа харажатларини оширмаса, рус тилини ўрганишга мажбур бўлади”