
Тожикистонда «Крокус» биносига уюштирилган ҳужум иштирокчилари билан алоқадорликда гумон қилиниб, камида тўққиз киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда Тожикистон махсус хизматларидаги манбаларга таяниб Reuters хабар берди.
Қайд этилишича, қўлга олинганларнинг барчаси Вахдат шаҳри аҳолисидир, улар Душанбега олиб кетилган. Улар ИШИД гуруҳига алоқадорликда гумон қилинмоқда.
143 кишининг ўлимига сабаб бўлган «Крокус»га қилинган ҳужумда қўлга олинганларнинг етти нафари Тожикистон фуқароларидир. Саккизинчиси эса асли қирғизистонлик.
Аввалроқ Душанбеда «Крокус»даги ҳужум иши бўйича айбланувчиларнинг қариндошларига нисбатан тергов тадбирлари ўтказилаётгани ҳақида хабар берилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар