Фото: Google Images
АҚШ томонидан Украинага ёрдам бериш учун ажратилган маблағларнинг умумий миқдори камида 113 миллиард долларни ташкил этди.
Бу ҳақда Оқ уй бошқарув ва бюджет бошқармаси раҳбари Шаланда Янгнинг сенатор Жеймс Девид Венсга йўллаган сўровига жавобан берилган маълумотга таяниб, Fox News хабар берди.
Унда айтилишича, Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери АҚШ Конгресси Киевга “ҳаётий хавфсизлик, иқтисодий ва гуманитар ёрдам” кўрсатиш учун қўшимча 111 миллиард доллар маблағ ажратган. Яна 2,4 миллиард доллар мақсадли бўлмаган маблағлардан Украина фойдасига қайта тақсимланди.
Давлат департаменти ва АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) асосий ёрдам пакетларига қўшимча равишда, 2022 ва 2023-молия йилларида соғлиқни сақлаш ва элчихона операциялари учун мос равишда 145 миллион ва 189 миллион доллар юборди.
Телеканалнинг таъкидлашича, агар қурол ва ўқ-дорилар учун сарфланган маблағлар ҳам ҳисобга олинса, умумий харажат анча юқори бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Глобал Жануб кимники?
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди