Фото: paperpaper.ru
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри ҳуқуқ-тартибот идоралари Россияда қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган хориж фуқароларини аниқлаш ва депортация қилиш бўйича «Антимигрант» номли кенг кўламли операция ўтказмоқда. Бу ҳақда «Первый отдел» инсон ҳуқуқлари лойиҳаси хабар берди.
«Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказларига яқинлаша олмайсиз. Уларнинг атрофида аэропортга олиб бориш учун мўлжалланган кўплаб махсус машиналар ва автобуслар турибди. Шунингдек, ётоқхона ва хонадонларда ҳам рейдлар ўтказилмоқда. Барча махсус ҳибсхоналар тўлиб тошган», деди исмини ошкор этмаган адвокат.
Унинг сўзларига кўра, Пулково аэропортидан мигрантлар самолётларда оммавий равишда мамлакатдан чиқариб юборилмоқда.
«Кеча биргина Санкт-Петербургнинг Виборг туманидан 64 нафардан ортиқ хориж фуқароси депортация қилинди. Тўлган иккита самолёт ҳавога кўтарилди», деди «Первый отдел» манбаси.
Қайд этилишича, 29 март куни депортация тўғрисида қарор қабул қилинган мигрантлар билан тўлган яна бир неча автобус аэропортга жўнаган.
22 март куни «Крокус Сити Холл»да Тожикистон фуқаролари гумонланиб ҳибсга олинган терактдан сўнг, Москвада «шарқона қиёфага эга» шахсларни текшириш кучайтирилди. Жорий ҳафтада Москва судларида Россия Федерациясига кириш қоидаларини бузиш бўйича ишлар кўпайган. Шунингдек, фуқаролар орасида ксенофобия туйғулари кескин кучайган.
Хабар қилинишича, Россия шаҳарларида одамлар Тожикистондан келган ҳайдовчилар билан таксида саёҳат қилишдан бош торта бошлаган, тожик диаспораси раҳбарлари эса ўз юртдошларига кечки пайт уйдан чиқмасликни тавсия қила бошлаганлар. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тайсон келгуси йили яна жанг қилишни режалаштирмоқда