Фото: AP
Россия Тергов қўмитасининг маълум қилишича, Москва яқинидаги «Крокус Сити Холл»даги терактда гумон қилинганлар «ўзига ваъда қилинган мукофотни» олиш учун Киевга кетаётган бўлган.
Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, уларнинг ҳаракатлари Telegram’даги «овозли хабарлар орқали» «ўзини уларга тахаллус билан таништирган шахс томонидан мувофиқлаштирилган», дейилади идоранинг 29 март, жума куни эълон қилинган расмий баёнотида.
Аввалроқ ФСБ директори Александр Бортников Москва вилоятида «радикаллар» ёрдамида содир этилган теракт Украина махсус хизматлари томонидан тайёрланганини айтган эди. Унга кўра, «Крокус Сити Холл»га ҳужум қилган террорчилар гўёки Яқин Шарқда тайёргарликдан ўтган. Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари Николай Патрушев ҳам ҳужумга Украинанинг алоқадорлиги тахмин қилинаётганини айтди.
Жаҳон ҳамжамияти «Крокус»даги теракт ИШИД томонидан амалга оширилган деб ҳисоблаяпти
Бироқ, жаҳон ҳамжамиятининг аксарияти «Крокус»даги теракт ортида ИШИД террор ташкилоти ячейкаси тургани ҳақидаги фикрга қўшиляпти. Хусусан, Германия ички ишлар вазири Нэнси Фезер Москва вилоятидаги фожиани «ИШИД иши» деб атади. АҚШ Давлат департаменти ва Оқ уй вакиллари ҳам худди шу версияга амал қиляпти.
«Крокус Сити Холл»даги теракт учун жавобгарликни ИШИД гуруҳининг ўзи ҳам ўз зиммасига олди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига зарба беришини қўллаб-қувватламаслигини билдирди
Песков: Махсус ҳарбий операция Россия мақсадларига эришиш билан якунланиши керак
Путин россияликларга мурожаат қилди: “Барча режалаштирилган мақсадларга эришилади”
ҲАМАС Тель-Авивдаги теракт учун масъулиятни ўз зиммасига олди
Россия армияси Украинанинг «қалъа шаҳри» Вуҳледарни эгаллади
Селена Гомес ўзининг миллиардерлик мақомига муносабат билдирди
Микротўлқинли печда овқат иситиш соғлиқ учун зарарлими?
Ҳусийлар Тель Авивнинг чекка ҳудудларига ҳужум қилди