Фото: AP
Канаданинг Ниагара вилоятида 8 апрель куни содир бўладиган камдан-кам учрайдиган қуёш тутилиши арафасида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Ниагара вилояти минтақа раиси Жим Брэдли 28 март куни берган баёнотида ўта эҳтиёткор бўлиш мақсадида фавқулодда ҳолат эълон қилгани айтилган.
"Фавқулодда ҳолат эълон қилиниши аҳоли ҳамда ташриф буюрувчиларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, муҳим инфратузилмамизни ҳар қандай вазиятда ҳимоя қилиш учун минтақада мавжуд бўлган хавфсизликни кучайтиради", — дейилади Ниагара вилояти матбуот релизида.
Канада—АҚШ чегарасидаги шаршара қуёш тутилиши йўлида жойлашган. Кўплаб одамлар Шимолий Американинг табиий мўжизаларидан бирида бу ҳодисани гувоҳи бўлиш учун меҳмонхоналар тўлови ва ижарага олдиндан пул сарфламоқда.
Онтарио мери Жим Диодати қуёш тутилиши пайтида Канада томонида энг кўп оломон бўлишини айтган. Диодатининг ҳисоб-китобларига кўра, у ерда одатда йил давомида ташриф буюрувчилар 14 миллион нафарни ташкил қилса, қуёш тутилиш кунларида бир миллионгача етиши мумкин.
8 апрель куни Ниагара вилояти йўлларда ҳаракатланишни чеклаш мақсадида ўзининг баъзи дастурлари ва хизматларини ўзгартиради ҳамда айрим объектларни ёпади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жанубий Корея президенти ҳибсга олинди
Генерал Кирилловга суиқасд иши бўйича янги айбланувчилар пайдо бўлди
АҚШнинг Хитой компаниялари ҳақидаги баёноти
Илон Маск Оқ уйга Трамп билан биргаликда кўчиб ўтишни режалаштирмоқда
Трамп иши бўйича махсус прокурор ҳисоботи: «Агар сайланмаса, айбдор деб топиларди»
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна 90 кунга узайтирилиши мумкин