«Крокус» воқеасидан сўнг тожикистонликлар «қўрқув ва ваҳима» сабаб Россиядан кетишни бошлаган. Бу ҳақда ТАСС Тожикистон меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлигига асосланиб хабар берди.
Вазир ўринбосари Шаҳноза Нодирининг айтишича, Тожикистон меҳнат вазирлигининг Россиядаги ваколатхонасига муҳожирларнинг мурожаатлари кўпайиб кетган, улар мамлакатдан чиқиб кетишмоқчи.
Амалдор Тожикистон фуқароларининг Россияни оммавий тарк этишни бошлагани «маиший даражада» кузатилаётган сиқувга олишлар билан боғлиқ эмас, деган фикрда. Аммо меҳнат вазирлиги ваколатхонасига бир эмас, бир неча марта таҳдидли хабарлар келгани ҳам ҳақиқат.
Вазирлик тожикларнинг Россиядан оммавий чиқиб кетиши — вақтинча ҳолат, деб ҳисобламоқда. Муассаса ватандошлардан интернетда тарқалаётган миллатлараро низо қўзғашга қаратилган хабарлар таъсирига тушмасликни сўрамоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жанубий Корея президенти ҳибсга олинди
Генерал Кирилловга суиқасд иши бўйича янги айбланувчилар пайдо бўлди
АҚШнинг Хитой компаниялари ҳақидаги баёноти
Илон Маск Оқ уйга Трамп билан биргаликда кўчиб ўтишни режалаштирмоқда
Трамп иши бўйича махсус прокурор ҳисоботи: «Агар сайланмаса, айбдор деб топиларди»
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна 90 кунга узайтирилиши мумкин