20:44 / 30.03.2024
216

АҚШ Исроилни Ғазода геноцид уюштиришда айблаган БМТ ҳисоботини рад этди

АҚШ Исроилни Ғазода геноцид уюштиришда айблаган БМТ ҳисоботини рад этди
Фото: Anadolu
АҚШ ҳукумати 29 март куни Исроилни Ғазода геноцид уюштиришда айблаган БМТ ҳисоботини рад этди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.

Унда айтилишича, Давлат департаменти матбуот котиби Меттью Миллер Ғазо секторидаги геноцид ҳақидаги даъволарни асоссиз деб ҳисоблаб, рад этган. Тель-Авивдаги ҳукуматни бундай жиноят билан айблаш учун арзирли далиллар йўқлиги маълум қилинган.

27 март куни БМТнинг Фаластин бўйича махсус маърузачиси Франческа Альбанезе Ғазодаги вазият бўйича ҳисоботини эълон қилган эди. Ҳисоботда Исроилнинг Ғазодаги фаластинликларга қарши ҳаракатлари геноцид қилиш чегарасидан ўтгани айтилган.

АҚШ расмийлари берган баёнотга кўра, Вашингтон Исроил содир этгани даъво қилинаётган ҳарбий жиноятларни муҳокама қилмайди. АҚШ Тель-Авивни Яқин Шарқ масаласида тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

"Биз геноцид ҳақидаги даъволарни асоссиз деб билишимизни очиқ айтдик. Аммо шу билан бирга, биз Ғазода тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлаётганидан хавотирдамиз. Исроил ҳукуматини бир неча бор бу борада эҳтиёткорроқ бўлишга ундадик. Бу тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сонини минималлаштириши мумкин", — деган АҚШ расмийси Меттью Миллер.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Исроилни Ғазода геноцид уюштиришда айблаган БМТ ҳисоботини рад этди
ePN