Фото: “ТАСС”
Россия Қуролли кучлари сўнгги 7 кун ичида Украинага 1 та оммавий ва 57 та аниқ зарбалар берган. Бу ҳақда “ТАСС” нашри Россия мудофаа вазирлиги баёнотига асосланиб, маълум қилди.
Хабарда айтилишича, ҳужумларда “Циркон” қанотли ва “Кинжал” гипертовушли баллистик ракеталаридан фойдаланилган. Ракеталар стратегик муҳим нуқталарга йўналтирилган.
Россия мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ракета ва дрон зарбалари Украина ҳарбий-саноат мажмуаси, Қуролли кучлар ва хавфсизлик хизмати қарор қабул қилиш марказлари, учувчисиз тезюрар катерларни йиғиш цехлари, арсеналлар, ёқилғи омборлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа объектлари, энергетика инфратузилмаси объектлари ва махсус қурилмаларни вақтинча жойлаштириш пунктларига йўналтирилган. Украина ҳудудидаги хорижий ёлланма аскарлар тўпланиш пунктларига ҳам ҳужумлар уюштирилган.
Хабарда қўшимча қилинишича, ўтган 7 кун ичида жами 18 нафар украиналик ҳарбий хизматчи русларга таслим бўлган. Уларга нисбатан қандай муносабат билдирилгани ҳақида рус армияси штаби маълумот бермаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия суди Googleʼни 8 млрд рубл жаримага тортди
Жанубий Корея президенти ҳибсга олинди
Генерал Кирилловга суиқасд иши бўйича янги айбланувчилар пайдо бўлди
АҚШнинг Хитой компаниялари ҳақидаги баёноти
Илон Маск Оқ уйга Трамп билан биргаликда кўчиб ўтишни режалаштирмоқда
Трамп иши бўйича махсус прокурор ҳисоботи: «Агар сайланмаса, айбдор деб топиларди»