Фото: Кондрат Александров / URA.RU
25 мартдан 29 мартгача Санкт-Петербург судлари чет эл фуқароларини Россиядан мажбурий чиқариб юбориш бўйича бир неча юзлаб қарорлар чиқарди. Бу ҳақда шаҳар судлари қўшма матбуот хизмати раҳбари Даря Лебедева маълум қилди.
Ушбу даврда судларга миграция қонунчилигига риоя қилмаслик юзасидан 584 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар келиб тушган.
Судлар томонидан 515 та иш кўриб чиқилган. Натижада судлар 418 нафар хорижликни Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказларига (ЦВСИГ) жўнатиш ва кейин уларни Россиядан чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилган. Яна 48 киши жарима тўлаши ва Россияни мустақил равишда тарк этиши керак.
«Зарур ҳолларда барча ишлар таржимонлар иштирокида кўриб чиқилди. Мигрантларнинг ҳуқуқлари судлар томонидан тўлиқ ҳурмат қилинди», деб қўшимча қилди Лебедева.
29 март куни «Первый отдел» инсон ҳуқуқлари гуруҳи Санкт-Петербургда ҳуқуқ-тартибот идоралари Россияда қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган хорижий фуқароларни аниқлаш ва депортация қилиш бўйича «Антимигрант» кенг кўламли операция ўтказаётгани ҳақида хабар берди. Айрим хорижликларнинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокатлардан бири ётоқхона ва хонадонларда рейдлар ўтказилаётгани, махсус ҳибсхоналар тўлиб қолганини айтди. Унга кўра, мигрантлар Россиядан оммавий равишда чиқариб юборилмоқда.
22 март куни «Крокус Сити Холл» биносида юз берган террорчилик ҳужумидан кейин 4 нафар тожикистонлик гумондор қўлга олинган эди. Шундан сўнг, Россияда ноқонуний мигрантларга қарши рейдлар кучайтирилди.
25-27 март кунлари Москвада хорижлик фуқароларнинг Россияга кириш қоидаларини бузганлиги бўйича 784 та суд қарори рўйхатга олинган. Улар бўйича депортация қилинадиган мигрантлар сони маълум эмас. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия суди Googleʼни 8 млрд рубл жаримага тортди
Жанубий Корея президенти ҳибсга олинди
Генерал Кирилловга суиқасд иши бўйича янги айбланувчилар пайдо бўлди
АҚШнинг Хитой компаниялари ҳақидаги баёноти
Илон Маск Оқ уйга Трамп билан биргаликда кўчиб ўтишни режалаштирмоқда
Трамп иши бўйича махсус прокурор ҳисоботи: «Агар сайланмаса, айбдор деб топиларди»