17:50 / 31.03.2024
818

Жаҳон банки Украина тақдири борасида хавотирли баёнот берди

Жаҳон банки Украина тақдири борасида хавотирли баёнот берди
Агар Ғарб давлатлари Украинанинг қарзларини узишдан бош тортса, мамлакат 2025 йилда банкрот бўлиши мумкин. Бу ҳақда ОАВ Жаҳон банки манбасига асосланиб ёзмоқда.

Аниқлик киритилишича, маблағларни ажратиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасида Украина давлат молиясининг ҳалокатли аҳволи очиқ-ойдин баён этилган – бунга иқтисодиётдаги инқироз ва ташқи ёрдам ҳажмининг қисқариши сабаб бўлган.

Агар 2025 йилда Ғарб кредиторлари Украина қарзларини, жумладан, хусусий компаниялар ва банкларнинг қарзларини ҳисобдан чиқаришдан бош тортса, мамлакат банкрот бўлиши мумкин, дея таъкидлади манба.

Эслатиб ўтамиз, 29 март куни Украина Жаҳон банкидан кредит доирасида 1,5 миллиард долларлик транш олди. Бош вазир Денис Шмигалнинг сўзларига кўра, Япония қарийб миллиард доллар, Буюк Британиядан эса яна 500 миллион доллар ажратган. Маблағлар Украинанинг гуманитар ва ижтимоий эҳтиёжлари учун буджет харажатларига сарфланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг