Фото: “ТАСС”
Россия президенти Владимир Путин баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақирувни бошлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармон ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.
Баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақирув 1 апрелдан бошланади. Фармонга кўра, 1 июлгача 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган, захирада турмаган 150 минг фуқаро муддатли ҳарбий хизматга чақирилади. Муддатли ҳарбий хизматчиларни ҳудудлардаги йиғин пунктларидан қўшинларга юбориш 15 апрелдан бошланади.
Бу йилги баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақирув янги қоидалар асосида ўтказилмоқда. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш ёшининг юқори чегараси 2024 йил 1 январдан бошлаб 27 ёшдан 30 ёшга кўтарилди, қуйи чегара эса ўзгаришсиз қолди. 2023 йил охиригача 27 ёшга тўлганлар ҳарбий хизматга чақирилмайди.
Муддатли ҳарбий хизматни ўташ муддати тугаган аскарлар, матрослар, сержантлар ва кичик офицерлар хизматдан бўшатилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жанубий Корея президенти ҳибсга олинди
Генерал Кирилловга суиқасд иши бўйича янги айбланувчилар пайдо бўлди
АҚШнинг Хитой компаниялари ҳақидаги баёноти
Илон Маск Оқ уйга Трамп билан биргаликда кўчиб ўтишни режалаштирмоқда
Трамп иши бўйича махсус прокурор ҳисоботи: «Агар сайланмаса, айбдор деб топиларди»
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна 90 кунга узайтирилиши мумкин