Фото: Reuters
Финляндия ташқи ишлар вазири Елина Валтонен Украинага қўшин юборишни истисно этмади. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
Валтоненнинг таъкидлашича, ҳозирги босқичда Финляндия раҳбарияти қўшин юбориш масаласини муҳокама қилишга тайёр эмас, бироқ “узоқ муддатда” бундай қарор қабул қилиниши мумкин.
"Ҳозир қуруқликка қўшин юбориш вақти эмас ва буни муҳокама қилишга ҳам тайёр эмасмиз. Аммо узоқ муддатда, албатта, ҳеч нарсани истисно қилмаслигимиз керак", — деди у.
Валтонен Франция президенти Эммануэл Макроннинг Украинага қўшин юбориш ҳақидаги баёнотларига изоҳ берди. У мазкур баёнот хато бўлмаганини айтди. Унинг таъкидлашича, Макроннинг сўзлари “Россияни Украина тарафдорлари нимага тайёр эканини тахмин қилишга мажбур қилган”.
"Президент Макроннинг сўнгги икки баёнотида менга ёққан томони шуки, у аслида, Путиннинг қизил чизиқлари деярли йўқ экан, нега биз ўзимизга қизил чизиқлар қўйишимиз кераклигини айтди", — деди Валтонен хоним. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Таиландлик эрнинг оёқяланг саёҳати: жанжалдан кейинги 500 километр
Жаҳоннинг энг бой уч кишиси Доналд Трампнинг инаугурациясида меҳмон бўлади
АҚШ ва Арманистон стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди
Куба АҚШ билан келишув доирасида 553 маҳбусни озод қилади
Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар 6 нафарга етди
Таниқли блогер TikTokни сотиб олмоқчи(ми?)