date
views 6 826

Обама Пекинда Эрдўған билан учрашади

Обама Пекинда Эрдўған билан учрашади

АҚШ президенти Барак Обама Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан 4 сентябрда учрашади. Бу ҳақда Обама ёрдамчиси Бен Родс маълум қилди, дейилади "Кун" нашрида.

Таъкидланишича, учрашув Пекинда бўлиб ўтади. Родснинг айтишича, президентлар Туркиядаги вазиятни, Сурия ва Ироқда ИШИДга қарши курашишни ҳамда Суриядаги вазият ва муҳожирлар инқирозини муҳокама қилмоқчилар.

Обама ва Эрдўған Пекинга G20 саммитида иштирок этиш учун келадилар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Обама Пекинда Эрдўған билан учрашади