Фото: The Times of Israel
Исроилда минглаб намойишчилар парламент яқинидаги кўчаларни тўлдириб, ҳукумат истеъфосини талаб қилиб, тўрт кунлик норозилик намойишларини бошлади. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.
Намойиш ташкилотчилари бош вазир Биньямин Нетаньяху ва унинг ҳукуматини истеъфога чиқишга, Исроилда муддатидан олдин сайловлар ўтказишга ва мамлакат раҳбарларини Ғазода 7 октябрь куни ҲАМАС ҳужумидан кейин гаровга олинган 130 кишини озод қилиш бўйича келишувга рози бўлишга чақирди. Ташкилотчиларнинг айтишича, акцияда 100 мингдан ортиқ киши қатнашган.
Фото: The Times of Israel
Митингда кўпчилик Нетаньяху ҳамон ҳокимиятда эканига ва ҲАМАС ҳужумидан олти ой ўтиб мамлакатда ҳали сайловлар ўтказмаганига норозилик билдирган. Намойиш пайтида Исроил байроғи ёқиб юборилган. Полиция маълумотларига кўра, камида бир намойишчи қўлга олинган.
Фото: The Times of Israel
Фото: The Times of Israel
"Биринчидан, биз сайловлар ўтказилишини истаймиз, чунки ҳозирги ҳукумат жамоатчиликни намоён қилмаяпти. Иккинчидан, гаровга олинганлар ҳали ҳам ўша ерда экан, танаффус қилиш учун яхши вақт эмас деб ўйлаймиз", — дейди намойишчилардан бири.
Ўтган ҳафта Кнессет палатаси қўмитаси мухолифат ва коалициядаги партияларнинг кескин эътирозларига қарамай, олти ҳафталик танаффусни маъқуллаш учун овоз берди. Танаффус 7 апрелдан 19 майгача давом этиши режалаштирилган.
"Ҳар уч кунда бир гаровга олинган киши вафот этади. Улар 42 кунлик танаффус қилишмоқда. Бу 14 нафар гаровга олинган ҳалок бўлади, деган маънони англатади", — дейди Радман исмли намойишчи.
Фото: The Times of Israel
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Исроилни ғазоликларга ёрдам кўрсатиш йўлидаги барча тўсиқларни олиб ташлашга ва БМТнинг Фаластин қочқинлар бўйича агентлиги UNRWA конвойларига Ғазо шимолига етиб боришига рухсат беришга чақирган.
Фото: The Times of Israel
Фото: The Times of Israel “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Таиландлик эрнинг оёқяланг саёҳати: жанжалдан кейинги 500 километр
Жаҳоннинг энг бой уч кишиси Доналд Трампнинг инаугурациясида меҳмон бўлади
АҚШ ва Арманистон стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди
Куба АҚШ билан келишув доирасида 553 маҳбусни озод қилади
Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар 6 нафарга етди
Таниқли блогер TikTokни сотиб олмоқчи(ми?)