Қирғизистон ҳукумати Хитой элчихонасидаги портлашни теракт сифатида баҳолади


Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Разаков Хитой элчихонасида юз берган портлаш худкуш террорчи томонидан амалга оширилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.
"Ҳалок бўлган - худкуш террорчи. Элчихона қўриқчилари жароҳатланган. Улар Қирғизистон фуқаролари", дея Разаковнинг сўзларини келтирган "Кун" нашри.
Номълум шахс Бишкекдаги Хитой элчихонаси дарвозасини бузиб кирмоқчи бўлган ва автомобилни портлатган. Ҳужум оқибатида жароҳатланган 2 киши шифохонага ётқизилган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…