© AFP 2023 / Joel Saget
Агар можаро давом этса, Киев Қора денгизга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин. Бу ҳақда америкалик миллиардер Илон Маск Х ижтимоий тармоғида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Можаро қанча узоқ давом этса, Россия шунчалик кўп ҳудудга эга бўлади", — деб ёзади у.
Тадбиркорга кўра, агар можаро узоқ давом этса, Киев Одессани ҳам йўқотиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, асосий савол Украина Қора денгизга чиқиш имкониятини йўқотадими ёки йўқми.
"Мен бу содир бўлгунга қадар музокаралар йўли билан келишувга эришишни тавсия қиламан", — дея хулоса қилди Маск.
Эслатиб ўтамиз, Москва музокараларга тайёр эканини бир неча бор билдирган, бироқ Киев уларга қонунчилик даражасида тақиқ жорий қилган. Ғарб Россияни музокараларга чақирмоқда, Москва бунга тайёрлигини кўрсатмоқда, бироқ айни пайтда Ғарб Киевнинг доимий равишда мулоқот қилишдан бош тортишига эътибор бермаяпти. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: қурбонлар сони 25 кишига етди
Москва марказида ФСБ аксилразведка ходими отиб кетилди
Таиландлик эрнинг оёқяланг саёҳати: жанжалдан кейинги 500 километр
Жаҳоннинг энг бой уч кишиси Доналд Трампнинг инаугурациясида меҳмон бўлади
АҚШ ва Арманистон стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди
Куба АҚШ билан келишув доирасида 553 маҳбусни озод қилади