date
views 682

"Крокус"даги теракт учун қурол етказиб берганлар Доғистонда қўлга олинди (видео)

"Крокус"даги теракт учун қурол етказиб берганлар Доғистонда қўлга олинди (видео)
Россия Федерал Хавфсизлик хизмати 31 март куни Доғистонда бир гуруҳ террорчиликда гумонланувчи шахсларни қўлга олишди.

Улар орасида 4 нафар хорижий фуқаро (Тожикистон) ва бир нафар маҳаллий фуқаро бор. Улар "Крокус"даги теракт ижрочиларига маблағ ва қурол етказиб берганини тан олишган.

Ўтказилга тезкор қидирув операцияси доирасида гумонланувчилар турар жойидан бир неча портловчи мосламалар ва автоматик қуроллар топилган.
Улар, шунингдек, Каспийск шаҳрида одам гавжум жойлардан бирида - Набережная сайлгоҳ кўчасида теракт уюштиришни режалаштирганликларини маълум қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » "Крокус"даги теракт учун қурол етказиб берганлар Доғистонда қўлга олинди (видео)