Фото: Видеодан кадр
Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида қизи ҳокимнинг ўғли томонидан калтакланган она жаримага тортилди. Бу ҳақда “informburo.kz” хабар берди.
Вилоятдаги вояга етмаганлар ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро суд шундай қарор қабул қилган. Аёл фарзанд тарбияси бўйича мажбуриятларини бажармагани учун жавобгарликка тортилган. Судда аниқланишича, унинг қизи жамоат тартибини бузган ҳолда 6-синф ўқувчисини (ҳокимнинг ўғлини) безовта қилган ва жанжал келтириб чиқарган. Натижада, ўғил бола унинг юзига урган.
Воқеа бола физика дарсига кетаётганида 7-синф қиз ва унинг дугонаси билан тўқнашиб кетганида юз берган. Қизлар боланинг йўлини тўсиб, ташқи кўриниши ва кийимини масхара қилган, ўтиб кетишига тўсқинлик қилиб, қўлидаги ичимлигини олиб қўйишган. Шундан сўнг бола мушт билан жавоб қайтарган.
Суд жараёнида қиз таъқиб қилишда айбдор деб топилган. Ўқувчилар ўртасида келишмовчилик аввал ҳам кузатилган. Бироқ ўшанда вазият жиддий тус олмаган.
Суд барча ҳолатларни кўриб чиқиб, қизни майда безориликда айбдор деб топган, онасини бола тарбияси бўйича мажбуриятларини бажармагани учун 51 688 тенге (115 доллар) жаримага тортган. Қозоғистон Таълим вазирлиги 6-синфда ўқиган бола Павлодар вилоятидаги туман ҳокимининг ўғли эканини тасдиқлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Таиландлик эрнинг оёқяланг саёҳати: жанжалдан кейинги 500 километр
Жаҳоннинг энг бой уч кишиси Доналд Трампнинг инаугурациясида меҳмон бўлади
АҚШ ва Арманистон стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди
Куба АҚШ билан келишув доирасида 553 маҳбусни озод қилади
Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар 6 нафарга етди
Таниқли блогер TikTokни сотиб олмоқчи(ми?)