Фото: Mohammed Shoaib Amin/AP Photo/picture alliance
Афғонистонни бошқараётган «Толибон» ҳаракати камида икки АҚШ фуқаросини ҳибсда ушлаб турибди. Бу ҳақда 31 март куни Афғонистон ҳукумати вакили Сабиуллоҳ Мудшаҳид TOLOnews афғон телеканалига маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу америкаликлар «афғон қонунларини бузгани» учун ҳибсга олинган - Мудшаҳид гап қайси қонунлар ҳақида кетаётганини айтмади. Бироқ, унинг қўшимча қилишича, «Толибон» раҳбарияти улар юзасидан АҚШ расмийлари билан музокаралар олиб бормоқда.
Ўтган ҳафта Афғонистонда 2022 йил августидан бери қамоқда сақланаётган Америка фуқароси Райан Корбеттнинг рафиқаси CBS телеканалига эри билан 12 дақиқа давомида телефон орқали гаплашгани ва унинг аҳволидан хавотирда эканини айтди. АҚШ Давлат департаменти Корбеттни озод қилиш устида ишлаётганига ишонтирди.
Афғонистонда хорижликларнинг қўлга олиниши
Афғонистонда толиблар қўлида аниқ қанча хорижлик фуқаролар асирликда экани номаълум. Хусусан, сентябр ойида мамлакатда 50 йилдан ортиқ вақтдан бери фаолият юритиб келаётган International Assistance Mission (IAM) христиан гуманитар ташкилотнинг 18 нафар ходими Кобул шаҳри ва Ғор вилоятида ушлангани хабар қилинган эди. Толиблар уларнинг барчасини миссионерлик фаолиятида айблаган.
Феврал ойи охирида Афғонистонда дам олишни мафкуравий жиҳатдан яқин нашрда илгари сурган австриялик ўнг қанот экстремист тўққиз ойлик қамоқдан сўнг озод этилди, деб хабар беради dpa. Агентлик бу шахснинг исмини ошкор этмади. Толиблар уни жосусликда айблаган.
2023 йил октябр ойида толиблар Афғонистон қонунларини бузганликда айбланган тўрт нафар Британия фуқаросини озод қилди. 2022 йил сентябрида эса икки йил аввал толиблар томонидан асирга олинган АҚШ ҲДФ фахрийси ва фуқаролик муҳандиси Марк Фрерихс улар томонидан 17 йилни Америка қамоқхонасида ўтказган афғон наркобаронига алмаштирилди.
«Толибон» ҳаракати 2021 йилда Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Таиландлик эрнинг оёқяланг саёҳати: жанжалдан кейинги 500 километр
Жаҳоннинг энг бой уч кишиси Доналд Трампнинг инаугурациясида меҳмон бўлади
АҚШ ва Арманистон стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди
Куба АҚШ билан келишув доирасида 553 маҳбусни озод қилади
Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар 6 нафарга етди
Таниқли блогер TikTokни сотиб олмоқчи(ми?)