
Россия президенти Владимир Путин Ғарбни «Напалеон ва Гитлернинг мағлубияти учун қасос олишга интилиш»да айблади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Ёмон ниятлиларнинг Россияни парчалашга уринишлари Адолф Гитлер ва Наполеон Бонапартнинг мамлакатга қарши муваффақиятсиз юришлари учун қасос олишга интилишдир», деди Путин Россия Ички ишлар вазирлиги коллегиясининг кенгайтирилган йиғилишида.
«СССР парчаланганидан кейин бизнинг геосиёсий хаёлпарастларимиз қолган нарсаларни ҳам йўқ қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишди. Ўзакни йўқ қилинг ва уни геосиёсий манфаатларингизга бўйсундиринг. Ғалати, кимдир Гитлер, Наполеон ва бошқаларнинг муваффақиятсиз юришлари учун қасос олишни хоҳлайди», деди Путин.
Путин ушбу йиғилишда миграция масаласига ҳам тўхталган. У расмийларга ноқонуний миграцияни назорат қилишни топширди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар