«Крокус Сити Холл»даги теракт оқибатида ҳалок бўлган болалар сони олти нафарга етди, дея маълум қилди Президентнинг болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Лвова-Белова. Аввалроқ Москва вилояти Фавқулодда вазиятлар вазирлиги беш нафар бола ҳалок бўлгани, яна 15 нафари жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди.
«Айни дамда бизда олти бола ҳалок бўлгани ва етти нафар яралангани ҳақида маълумот бор», — деди Лвова-Белова. Унинг сўзларига кўра, жабрланганларнинг икки нафарининг аҳволи оғир, уч нафарининг аҳволи ўртача, яна икки нафарининг аҳволи амбулатория шароитида даволанмоқда. Шифокорлар уларнинг соғлиғи ҳақида ижобий прогнозлар билдиришмоқда, дея қўшимча қилди омбудсман.
Шундай қилиб, теракт оқибатида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 145 кишига етди. Аввалроқ Москва вилояти Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 144 киши ҳалок бўлгани ва 551 киши яралангани ҳақида хабар берган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Грузиянинг собиқ бош вазири дўппосланди
АҚШда миллиардер Илон Маск судга берилди
Украина чегарачилари гуруҳи Россияга таслим бўлди
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: қурбонлар сони 25 кишига етди
Москва марказида ФСБ аксилразведка ходими отиб кетилди
Таиландлик эрнинг оёқяланг саёҳати: жанжалдан кейинги 500 километр