date

Столтенберг: “НАТО Украинадаги можаронинг бир қисми бўлмайди”

Столтенберг: “НАТО Украинадаги можаронинг бир қисми бўлмайди”
Фото: Google Images
НАТО Украинага қўшин юбориб, можаронинг бир қисмига айланиш ниятида эмас.

Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги учрашуви якунлари бўйича матбуот анжуманида маълум қилди.

НАТО можаронинг бирор тарафида эмас ва бўлмайди ҳам. НАТО Украинага ўзини ҳимоя қилиш учун ёрдам беради. Биз Украинага қўшин жўнатиш ниятимиз йўқ, Украинадан бундай сўровлар ҳам бўлмаган”, — деди у ва Киев қурол-яроғ етказиб беришни сўраётганини қўшимча қилди.

Ўз-ўзини ҳимоя қилиш қонунийдир. Биз Украинани қўллаб-қувватлашга ҳақлимиз”, — дея қўшимча деди альянс бош котиби.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Столтенберг: “НАТО Украинадаги можаронинг бир қисми бўлмайди”