07:30 / 05.04.2024
537

НАТО раҳбари Украинадаги урушнинг иккита эҳтимолий сценарийсини айтди

НАТО раҳбари Украинадаги урушнинг иккита эҳтимолий сценарийсини айтди
Фото: EPA/ТАСС
НАТО давлатлари Украина учун керакли миқдорда ўқ-дори ва қуролларни тўплай олмаслигини тан олмоқда. Бу Россиянинг ҳужумини давом эттириши ва ундан ҳам кўпроқ ҳудудни эгаллашига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.

«Жанг майдонидаги вазият жиддий. Энди иккита сценарий бўлиши мумкин: НАТО кўпроқ ёрдам тўплаши ва Украина кўпроқ ҳудудни қайтариб олиши, иккинчи сценарий – биз буни уддалай олмаймиз», деди НАТО бош котиби.

Унинг сўзларига кўра, узоқ муддатли тинчликка эришишнинг ягона йўли Россиянинг жанг майдонида ғалаба қозонишига йўл қўймасликдир.

Столтенбергнинг таъкидлашича, алянс Украина можаросида иштирок этмаяпти ва иштирок этиш ниятида эмас. У НАТО қўшинларини Украина ҳудудига юбориш имкониятини рад этмоқда, чунки «Киев буни сўрамаган».

Аввалроқ, НАТО бош котиби Украинадаги ҳарбий амалиётлар иттифоқчи давлатлар хавфсизлиги учун зарурлигини, Киевга қурол етказиб бериш эса ўз хавфсизлигига сармоя эканини айтган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг