Ҳиндистон сиёсий номзод бўлган эркак сайловларда 238 марта қатнашган ва ҳеч қачон ғалаба қозонмаган, деб ёзади Oddity Central.
Падмаражан исмли эркак Тамилнаду штатида яшовчи 65 ёшли ишчи. У 30 йил давомида 238 та сайловда қатнашгани, рўйхатга олиш тўловларига минглаб доллар сарфлагани билан танилган. Ҳиндистонлик ҳеч қачон ғалаба қозонмаган, аммо ғалаба унга керак эмаслигини айтади.
«Барча номзодлар сайловларда ғалаба қозонишга интилади, лекин мен ундай эмасман», деди у.
Падмаражан ҳатто маҳаллий ҳокимиятда ҳам юқори лавозимга эга бўлиш имконияти йўқлигини тушунади. Бу одам ўз мисоли билан ҳар ким ўз номзодини қўйиши ва сайланиши мумкинлигини кўрсатмоқчи бўлади, дея ёзади ОАВ.
Одамларни илҳомлантириш ва уларни кундалик ҳаётларида қатъиятли бўлишга ўргатиш учун Падмаражан энди талабаларга чидамлилик ва муваффақиятсизликларни енгиш бўйича маърузалар ўқимоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев «Манчестер Сити» клуби эгаси билан учрашув ўтказди
Асирга тушган украин аскари: “Улар замонавий жанг услубларини билишмайди”
Тожикистондан 20 кгдан ортиқ “опий” моддасини олиб ўтган шахслар ушланди
Исроил ва ҲАМАС Ғазо бўйича келишувга эришди
Грузиянинг собиқ бош вазири дўппосланди
АҚШда миллиардер Илон Маск судга берилди