Фото: Google Images
Корея Республикаси 2024 йилда Украинага 2,3 миллиард доллар ёрдам ажратади. Бу ҳақда НАТОга аъзо давлатлар ва уларнинг ҳамкорлари ташқи ишлар вазирлари учрашуви чоғида Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Чо Таэ Ёл маълум қилди.
“Вазир Чо Таэ Ёл мамлакатимиз Украинага тинчлик ўрнатиш учун ёрдам кўрсатишда давом этишини ва бу йилдан бошлаб 2,3 миллиард долларлик ўрта ва узоқ муддатли пакет ажратилишини айтди”, — дея хабар берди Жанубий Корея ТИВ хабарида.
Бундан ташқари, Жанубий Корея яраланган украиналик ҳарбий хизматчиларни реабилитация қилиш марказларини бошқариш учун НАТО жамғармаси орқали 12 миллион доллар ажратади.
Жанубий Корея Киевга қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб бермаяпти, балки унга гуманитар ва молиявий ёрдам кўрсатмоқда, дейилади ТИВ хабарида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев «Манчестер Сити» клуби эгаси билан учрашув ўтказди
Асирга тушган украин аскари: “Улар замонавий жанг услубларини билишмайди”
Тожикистондан 20 кгдан ортиқ “опий” моддасини олиб ўтган шахслар ушланди
Исроил ва ҲАМАС Ғазо бўйича келишувга эришди
Грузиянинг собиқ бош вазири дўппосланди
АҚШда миллиардер Илон Маск судга берилди