date
views 143

Жон Жонс антидопинг ходимини ўлдириш билан таҳдид қилгани айтилмоқда

Жон Жонс антидопинг ходимини ўлдириш билан таҳдид қилгани айтилмоқда
Фото: Getty Images
Оғир вазнда UFC чемпиони унвонининг амалдаги соҳиби, америкалик Жон Жонс Албукеркедаги уйига тақиқланган моддаларга тест олиш учун келган Друг Фрее Спорт (ДФС) антидопинг ходимини ўлдириш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Абқ Раw хабар бермоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра, Жон Жонс ўта маст бўлган. ДФС ходими уйга кирганида, Жонс тестларни топширишдан бош тортган. Шундан сўнг, у ўлдириш билан қўрқита бошлаган ва ходимнинг телефонини ҳам олиб қўйган. Жароҳат олган эркак полицияга мурожаат қилган. Бироқ, маълумотлар базасида Жонсга нисбатан жиноий ёки маъмурий иш ҳали рўйхатга олинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Жон Жонс ўзининг сўнгги жангида франциялик жангчи Сирил Ганни бўғиш усули билан мағлуб этганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жон Жонс антидопинг ходимини ўлдириш билан таҳдид қилгани айтилмоқда