06:46 / 07.04.2024
246

Венгрияда минглаб фуқаролар мамлакат етакчиси Виктор Орбанга қарши намойишлар уюштирди

Венгрияда минглаб фуқаролар мамлакат етакчиси Виктор Орбанга қарши намойишлар уюштирди
Фото: Аттила Кисбенедек/AFP
Венгрия пойтахти Будапештда минглаб одамлар Венгрия бош вазири Виктор Орбан ҳукуматига қарши норозилик билдириб, намойиш ўтказди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, норозилик намойишларини 43 ёшли Питер Магяр олиб борган. Магяр собиқ ҳукумат танқидчиси ва депутат бўлган.

Магяр, шунингдек, Орбаннинг “Фидес” партиясига қарши чиқишни режалаштираётганини маълум қилган. Унинг мақсади Европа Иттифоқига хайрихоҳ сиёсий партия яратиш экани маълум қилинган.
Фото: Reuters
Будапештдаги намойишда 10 000 дан ортиқ одам иштирок этган. Намойишчилар Венгрия парламенти томон юришган ва “Биз қўрқмаймиз”, “Орбан, истеъфога чиқ!” каби ҳайқириқларни баралла айтишган.

Намойишчилар фикрича, Венгрияда ҳукумат коррупциялашган. У Венгрия халқи иродасини бир четга суриб, Россияга хайрихоҳлик қилмоқда.

Ҳукумат намойишлар ҳақида изоҳ бермаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг