Фото: Аrab News
Саудия Арабистони ва Покистон Исроилдан Ғазодаги ҳарбий амалиётларини тўхтатишни ва можарони БМТ резолюциялари асосида тинч йўл билан ҳал қилишни талаб қилди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.
Манбага кўра, икки давлат раҳбарияти ушбу талабларини Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ва Покистон бош вазири Шаҳбаз Шариф ўртасида Маккада бўлиб ўтган учрашувдан сўнг эълон қилган.
Саудия Арабистони ва Покистон қўшма баёнотига кўра, томонлар Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётларини тўхтатиш, халқаро қонунларга риоя қилиш ва гуманитар ёрдамнинг Ғазога тўсиқсиз етиб боришини осонлаштириш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақирди.
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва Покистон бош вазири Шаҳбаз Шариф ,ўз навбатида, БМТ резолюциялари ва пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини барпо этиш учун адолатли ва кенг қамровли ечим топишга қаратилган тинчлик жараёни зарурлигини урғулашган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳудудларни қандай қўлга киритган эди?
Трамп билан Украина бўйича музокараларда Путин нималар талаб қилиши айтилди
Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасида келишувга эришилганини эълон қилди
Хитой Байденни иккиюзламачиликда айблаб, санкцияларга жавоб қайтаришга ваъда берди
Лос-Анжелесда “ўта хавфли вазият” эълон қилинди
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди