Фото: Google Images
Гонконг божхона бошқармаси ҳаво компрессорининг қисмлари сифатида яширинган олтин жўнатмасини аниқлади. Бу ҳақда South China Morning Post хабар бермоқда.
Контрабанда олтиннинг қиймати рекорд даражадаги 84 миллион Гонконг долларига (тахминан 10,7 миллион АҚШ доллари) баҳоланмоқда.
Ҳужжатларга кўра, Гонконг аэропортидан Японияга жўнатишга тайёрланаётган юк ичида умумий оғирлиги 775 кг бўлган иккита ҳаво компрессори бўлган. Рентген текширувидан сўнг божхоначилар юкни очиб текширишга қарор қилишди. Кейинчалик маълум бўлишича, иккита ротор, тишли ва учта винтли миллар соф олтиндан қуйилиб, кулранг бўёқ билан бўялган. Ушбу қисмларнинг умумий оғирлиги 146 кг ни ташкил қилди.
Юк жўнатаётган компаниянинг 31 ёшли директори қўлга олинди. Кейинчалик аудит текшируви корхона ҳеч қандай тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмаганлигини ва контрабанда учун махсус ташкил этилган бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Компания директори етти йилгача қамоқ жазоси ва 2 миллион Гонконг доллари (тахминан 256,4 минг АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп билан Украина бўйича музокараларда Путин нималар талаб қилиши айтилди
Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасида келишувга эришилганини эълон қилди
Хитой Байденни иккиюзламачиликда айблаб, санкцияларга жавоб қайтаришга ваъда берди
Лос-Анжелесда “ўта хавфли вазият” эълон қилинди
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди
Эрдўғон бошқа давлатларни Суриядан “қўлларини тортишга” чақирди