Фото: Reuters
Россияда “махсус ҳарбий операция” иштирокчиларига 1 гектаргача бўлган ерларни бепул тарқатиш таклиф этилди. Қонун лойиҳаси Давлат думасига Сергей Миронов бошчилигидаги “Адолатли Россия – Ҳақиқат учун” фракцияси томонидан тақдим этилган. Бу ҳақда “Известия” хабар берди.
Тегишли таклиф Украина, ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари ҳудудларида 2022 йил 24 февралдан буён жанговар амалиётларда қатнашган “фахрийлар” орасидан Россия фуқароларига ер ажратишни назарда тутади.
“Федерал қонун лойиҳасига мувофиқ, Россия фуқароларга давлат ёки муниципал мулкда бўлган майдони 1 гектардан ошмайдиган ер участкасидан бепул фойдаланишни таъминлаш таклиф этилади”, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, бундай ер ҳар қандай субъектда бир марта берилиши мумкин, бироқ Қрим, федерал аҳамиятга эга шаҳарлар: Москва, Санкт-Петербург, Севастополь; Москва вилояти, Калининград вилояти, шунингдек, Жанубий федерал округи, Шимолий Кавказ федерал округидаги ер участкалари бундан мустасно.
“Албатта, бу ликвид ерлар бўлиши керак. Одамлар кредит олиб, ўз маблағи билан ерни ўзлаштириши учун бир гектар ерни уларнинг бошига ташлаб бўлмайди. Бу участкалар якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун яроқли бўлиши керак, демак, вилоят ва муниципиал ҳокимиятлар бунинг учун барча зарур шарт-шароитларни яратиши талаб қилинади”, — деди Сергей Миронов “Известия” билан суҳбатда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳудудларни қандай қўлга киритган эди?
Трамп билан Украина бўйича музокараларда Путин нималар талаб қилиши айтилди
Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасида келишувга эришилганини эълон қилди
Хитой Байденни иккиюзламачиликда айблаб, санкцияларга жавоб қайтаришга ваъда берди
Лос-Анжелесда “ўта хавфли вазият” эълон қилинди
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди