Фото: Sputnik
Россия президенти Владимир Путин мамлакатнинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги (КХШТ) вакили Микаэл Агасандянни лавозимидан озод қилди. Тегишли қарор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилди.
Маълум қилинишича, бу лавозимга Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Виктор Василев тайинланди.
“Россия Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Виктор Лвович Василев Россиянинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги доимий ва мухтор вакили этиб тайинлансин”, — дейилади ҳужжат матнида.
Путин 2021 йил сентябрида Агасандянни Россиянинг КХШТдаги доимий ва мухтор вакили этиб тайинлаганди. Ўшанда Россия президенти бошқа фармони билан Андрей Шведовни ушбу лавозимдан озод қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳудудларни қандай қўлга киритган эди?
Трамп билан Украина бўйича музокараларда Путин нималар талаб қилиши айтилди
Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасида келишувга эришилганини эълон қилди
Хитой Байденни иккиюзламачиликда айблаб, санкцияларга жавоб қайтаришга ваъда берди
Лос-Анжелесда “ўта хавфли вазият” эълон қилинди
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди