22:33 / 09.04.2024
423

Франция ТИВ: Россия расмийлари билан суҳбатлашиш энди бизнинг манфаатимизга тўғри келмайди

Франция ТИВ: Россия расмийлари билан суҳбатлашиш энди бизнинг манфаатимизга тўғри келмайди
Фото: Reuters
Франция ташқи ишлар вазири Стефан Сежурне Москва мулоқот мазмунини нотўғри кўрсатаётгани сабабли Россия вакиллари билан музокаралар ўтказиш Париж учун манфаатсизлигини айтди.

Сежурнега кўра, Москва билан мулоқотни тиклаш учун аввало ишонч ўрнатилиши керак ва муносабатлар тикланиши учун Украинадаги ҳарбий жабҳада ўзгаришлар кузатилиши лозим.

"Ҳозирча бундай бўлгани йўқ", — деди франциялик дипломат.

Шунингдек, Сежурне терроризмга қарши курашда Россия билан ҳамкорликнинг узоқ йиллик анъанаси боши берк кўчага кириб қолганини айтган.

Ўтган ҳафта Франция мудофаа вазири Себастьян Лекорну Сергей Шойгу билан телефон орқали мулоқот қилган эди. Суҳбат, биринчи навбатда, ИШИД томонидан 22 март куни Москва вилоятида содир этилган терактга қаратилган.

Суҳбатдан сўнг Россия Мудофаа вазирлиги Лекорну ва Шойгу ўртасидаги суҳбат чоғида Украина бўйича мулоқотга тайёрлик қайд этилганини маълум қилган. Бунга жавобан Франция ҳукумати вакили баёнотни ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Франция ТИВ: Россия расмийлари билан суҳбатлашиш энди бизнинг манфаатимизга тўғри келмайди