15:00 / 10.04.2024
244

Санкт-Петербургдан деярли 1700 нафар ноқонуний мигрант чиқариб юборилди

Санкт-Петербургдан деярли 1700 нафар ноқонуний мигрант чиқариб юборилди
Фото: migranty.org
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан 2024 йилда деярли 1700 нафар ноқонуний муҳожир чиқариб юборилди. Бу ҳақда “Фонтанка” хабар берди.

Чет элликлар иммиграция қонунларини бузганликлари учун чиқариб юборилади. Бу ижро этувчи орган ходимлари томонидан амалга оширилади. Биргина 9 апрель куни 40 киши Россияни тарк этиб, Тошкент, Боку ва Ўшга парвозлар билан уйларига қайтган.

Красное Село шаҳридаги чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказидан мажбуран депортация қилинганлар суд ижрочилари томонидан Пулково аэропортига олиб кетилган. Кейин улар чегарачиларга топширилган. 2023 йилда 3600 га яқин хорижлик Россиядан чиқариб юборилган.

Асосий қоидабузарлар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларидир. Шунингдек, Туркия, Озарбайжон, Ҳиндистон, Ироқ, Эрон, Литва, Сомали, Яман ва бошқа давлатлардан ноқонуний муҳожирлар бўлган. Россиядан чиқариб юборилган хорижликлар беш йил давомида Россия ҳудудига кира олмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг