Фото: “АКИпресс”
Макка шаҳрида қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди. Бу ҳақда Президент администрацияси ахборот сиёсати хизмати раҳбари Дайирбек Ўрунбековга таяниб, “АКИпресс” хабар берди.
Таъкидланишича, қурилиш ишлари президент Садир Жапаров кўмагида олиб борилмоқда. Қирғизистонликлар учун 2024 йилда ҳаж зиёрати нархи тахминан 3 минг 750 долларни (47 миллион доллардан зиёд), квота эса 6 минг 60 кишини ташкил қилади. Ўтган йили ҳаж нархи тахминан 3,9 минг доллар бўлган. 2022 йилда эса 4,5 минг долларни ташкил этганди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Ҳаж ва умра” марказида умра хизматлари нархи 2024 йил 10 январдан эътиборан бир киши учун 16 600 000 сўм этиб белгиланган. Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонида ҳаж ва умра хизматлари сифатини янада яхшилаш, нархларини арзонлаштириш, зиёратчилар учун бир қатор қулайликлар яратиш мақсадида подшоҳликдаги бир қатор мутасадди идоралар раҳбарлари билан музокаралар олиб бормоқда. Шу каби мулоқотлар натижасида умра хизматлари нархини янада арзонлаштиришга эришилган.
Ўз навбатида, Афғонистонда нархлар қуйидагича: суннийлар учун: 3 865 доллар, шиалар учун: 3 915 доллар. Саудия Арабистони томонидан афғонистонликлар учун 30 мингта ҳаж квоталари ажратилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳудудларни қандай қўлга киритган эди?
Трамп билан Украина бўйича музокараларда Путин нималар талаб қилиши айтилди
Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасида келишувга эришилганини эълон қилди
Хитой Байденни иккиюзламачиликда айблаб, санкцияларга жавоб қайтаришга ваъда берди
Лос-Анжелесда “ўта хавфли вазият” эълон қилинди
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди