17:53 / 10.04.2024
99

Швейцариядаги иқлим фаоллари ИҲЕСда ғалаба қозонди

Швейцариядаги иқлим фаоллари ИҲЕСда ғалаба қозонди
Фото: Picture Alliance
Швейцариялик пенсионерлар ташкилоти ўз мамлакатлари ҳукуматига қарши судда ғалаба қозонди, улар давлатни глобал исишга қарши курашда етарли чоралар кўрмаганликда айблади. 9 апрел, сешанба куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Швейцария расмийлари Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни, хусусан, даъво аризаси берган иқлим фаолларининг шахсий ва оилавий ҳуқуқларини бузган деб топиб, даъвогарлар фойдасига қарор чиқарди.

Швейцарияда Greenpeace ташаббуси билан ташкил этилган пенсиядаги аёллар уюшмаси - Klimaseniorinnen аъзолари, ёши уларни иқлим ўзгаришига, айниқса ҳаддан ташқари иссиқлик даврлари туфайли айниқса сезгир қилишини таъкидлади. Greenpeace маълумотларига кўра, ташкилотда Швейцария бўйлаб 2500 дан ортиқ аёллар бор, уларнинг ўртача ёши - 73 ёш.

Ахборот агентликларининг таъкидлашича, ушбу суд жараёни ИҲЕС Катта палатаси томонидан маълум бир мамлакатда CO2 ташламалари билан боғлиқ даъво, шунингдек, иқлимни муҳофаза қилиш қанчалик инсон ҳуқуқига тааллуқли экани ҳақидаги даъвони биринчи марта кўриб чиқди. Бу қарор келажакда иқлим билан боғлиқ суд жараёнлари учун прецедент бўлиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, Страсбург судида иқлимни муҳофаза қилиш билан боғлиқ яна иккита даъво рад этилди. Хусусан, ИҲЕС олти нафар ёш португалияликнинг Европанинг 32 давлатига қарши даъвоси бўйича қарор чиқаришдан бош тортди, чунки улар ўз мамлакатларидаги қонуний имкониятларни тугатмаган деб топилди. Бундан ташқари, суд Франциянинг қирғоқбўйи шаҳарларидан бирининг собиқ мэри томонидан иқлимни муҳофаза қилиш бўйича берилган даъвони рад этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг