Рим папаси Қозоғистон халқи учун дуо қилишга чақирди

1 дақиқа ўқиш241
Рим папаси Қозоғистон халқи учун дуо қилишга чақирди
Фото: AP Photo
Рим папаси Франсиск тошқиндан жабр кўрган Қозоғистон аҳолисига ҳамдардлик билдириб, улар учун дуо қилишга чақирди. Бу ҳақда “Orda.kz” хабар берди.

Франсиск 10 апрель куни Ватиканда умумий йиғилишда тошқиндан азият чеккан қозоғистонликлар ҳақида гапирди. Рим папаси католиклардан Қозоғистонда авж олган табиий офатдан жабр кўрганлар учун ибодат қилишни сўради. У 2022 йил сентябрь ойида Қозоғистонга ташриф буюрганини эслаб, республика халқига “маънавий яқинлик” ҳис қилишини билдирди.

“Тошқин натижасида 90 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинишга мажбур бўлди. Ушбу табиий офат оқибатларидан азият чекканлар учун ибодат қилишга чақираман”, — деди Франсиск.

Сув тошқинлари сабабли Қозоғистоннинг ўнта вилоятида (Абай, Ақмўла, Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанда, Қўстанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон ва Улитов вилоятлари) маҳаллий даражадаги фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Тошқин даври бошидан буён 72 мингдан ортиқ одам, жумладан, 17 мингдан ортиқ болалар эвакуация қилинган. 3702 та хусусий турар жой бинолари, 550 дан ортиқ ҳовлилар ва 1,8 мингдан ортиқ дала уйлари сув остида қолмоқда. Қутқарув ишларига жами 13,6 мингдан ортиқ киши, 1,3 минг техника ва 7 та самолёт жалб этилган. Қозоғистондаги йирик сув тошқинлари оқибатида 5,7 мингдан ортиқ турли қишлоқ хўжалиги жониворлари нобуд бўлган.

Қирғизистон сув тошқинидан жабрланган Қозоғистонга 300 тонна гуманитар юк жўнатган. Тожикистон ва Туркия эса сув тошқини оқибатларини бартараф этишда ёрдам таклиф қилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?