
Шимолий Кореяда собиқ қишлоқ хўжалик вазирлиги Хван Мин ва таълим вазирлигида юқори лавозимда фаолият кўрсатган Ри Ён Чжин ортидан таълим вазири ўринбосари Ким Ен Чол ҳам қатл этилган. Бу ҳақда Жанубий Корея бирлашиш вазирлиги вакили Чон Чжун Хига асосланган ҳолда «Ёнҳап» агентлиги хабар берган, дейилади "Кун" нашрида.
Унинг сўзларига кўра Ким Ен Чол «инқилобий ҳаракатлари» учун қатл қилинган. У бу борада қўшимча маълумот бермаган.
30 август куни Жанубий Кореянинг JoongAng Ilbo газетаси КХДРда мамлакат раҳбари Ким Чен Ин буйруғига биноан икки нафар юқори мансабли амалдор қатл этилгани ҳақида маълум қилганди.
Ушбу ҳолатлар бўйича Шимолий Корея томонидан ҳеч қандай баёнот берилмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар