12:28 / 12.04.2024
944

Путин Украина билан Истанбулда эришилган келишувга қайтишга рози бўлди

Путин Украина билан Истанбулда эришилган келишувга қайтишга рози бўлди
Фото: kremlin.ru
Россия президенти Владимир Путин беларуслик ҳамкасби Александр Лукашенко билан учрашувда Истанбулдаги музокаралар доирасида Украина билан келишувга қайтиш таклифига рози бўлди. Бу ҳақда Кремль сайтида хабар берилди.

Лукашенконинг таъкидлашича, Истанбулдаги музокаралар чоғида томонлар “жиддий олға силжиш”га эришган, бироқ кейинчалик келишувлар бузилган. У Москванинг урушни тинч йўл билан тартибга солиш ташаббуслари “Украинада жавоб топишига” ишонч билдирди ва бу йўналишда Путин билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтди.

Бир пайтлар менга кўрсатган ва топширган ҳужжатни олиб, столга қўйиш ва у бўйича ҳаракатланиш керак”, — деди Беларусь раҳбари.

Ҳа ва у билан ишлаш керак”, — деди Путин.

Лукашенко мазкур ҳужжатда “Украина учун ҳам мақбул позиция” акс этгани ва улар бунга рози бўлишганини айтди.

Улар рози бўлишган, албатта”, — дея қўшимча қилди Путин.

Украинада уруш бошланганидан кейин Россия ва Украина делегациялари музокараларнинг бир неча раундини, жумладан, Истанбулда ҳам ўтказди. Россия томондан музокарачилари раҳбари, президент ёрдамчиси Владимир Мединский томонлар муваффақиятга эришганини айтди.

Киев бошқа нарсалар қаторида хавфсизлик кафолатлари эвазига Украинага нейтрал мақомини таклиф қилди”, — деди у.

Истанбулдаги учрашув 29 март куни бўлиб ўтганди. Унинг якунлари бўйича Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский Украина “Россиянинг фундаментал талабларини бажаришга тайёрлигини эълон қилганини” айтган. Талаблар орасида Украинанинг НАТОга аъзо бўлишдан бош тортиши ва ҳудудига хорижий ҳарбий базаларни жойлаштирмаслиги ҳам бор эди.

Шунингдек, у Киев нейтрал ва ядросиз мақомга интилаётганини тасдиқлаганини, Россия эса Украинанинг Европа Иттифоқига киришига қарши эмаслигини айтган. Бироқ мамлакатларнинг икки томонлама музокаралари Украина ташаббуси билан май ойида тугатилди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, Ғарб Киевга музокараларни давом эттиришни тақиқлаган. 30 сентябрь куни Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти билан музокара қилишдан бош тортишини маълум қилди. Зеленский, шунингдек, мамлакатнинг НАТОга тезлаштирилган асосда қўшилиши ҳақидаги аризани имзолади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Украина билан Истанбулда эришилган келишувга қайтишга рози бўлди