date
views 279

Туркия президенти: “Исроил Ғазодаги зулм бадалини тўлайди”

Туркия президенти: “Исроил Ғазодаги зулм бадалини тўлайди”
Фото: Anadolu
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроил Ғазодаги амалиётлари учун жавоб беришига тўғри келишини маълум қилди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, 12 апрель куни Туркия раҳбари Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос билан телефон суҳбати ташкил этган. Суҳбатда Туркия Фаластин билан ҳар жиҳатдан ҳамкор эканини билдирган.

Исроил зулмнинг бадалини тўлайди. Ғазода ўт очишни тўхтатиш учун барча воситалар сафарбар қилиниши керак”, — дейилади Туркия расмий баёнотида.

Суҳбатда Туркия раҳбари Исроилнинг Туркияга дахлдор TRT Arabic телеканали жамоасига ҳужуми ҳақида гапириб, уни қоралашини билдирган. Нусейрат лагерида эфирга тайёрланаётган TRT Arabic жамоасининг машинасига ҳужум жавобсиз қолдирилиши керак эмаслигини айтган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия президенти: “Исроил Ғазодаги зулм бадалини тўлайди”